«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛга тўла мослашиб кетиши учун унга вақт керак эканини таъкидлади.

«Ҳаттоки, менинг кумирим Алекс Фергюсонга ҳам АПЛни ютиш учун вақт керак бўлган. «Ливерпуль», шундай буюк тарихга эга клуб бўлиб ҳам, узоқ йиллардан буён чемпионатда зафар қуча олмаяпти. Менга ҳам вақт беринглар, йигитлар.

Умид қиламанки, менга бундан кейин ҳам вақт берилади. Дунёнинг барча мураббийлари Англияда қийинчиликларга дуч келади, фақатгина Пеп эмас.

Ҳа, тан олишимиз керак, ўтган ой биз учун яхши кечмади. Бунга баҳона изламоқчи эмасман.

Ҳозирги вақтда сенда ҳаммаси жойида кетмаётган бўлса танқидларни қабул қилишни ўрганишинг лозим. Аммо, умид қиламанки, сиз менга кўпроқ имконият берасиз», – деган Гвардиола.