Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнот беришича, унинг Россия ва Туркия расмий вакиллари ўртасида Сурия бўйича музокаралар олиб борилаётганидан хабари йўқ. Бу ҳақда РИА «Новости» агентлиги хабар қилмоқда.

«Менда бундай маълумот йўқ», — деган Песков. 

Аввалроқ, Британия нашри Россия ва Туркия Ҳалабнинг шарқий ҳудудларидаги тинч аҳоли вакиллари ва ҳарбий мухолифатни олиб чиқиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида ёзган эди.