Ўн ёшли бола ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқлаб қўйилгани туфайли ўз жонига қасд қилди

Жамият 14 Декабрь 2016 7684

Россиянинг Саратов вилоятида ўн ёшли болани “ўз жонига қасд қилишга олиб бориш” бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда РФ ТҚ ҳудудий бошқарма сайтида хабар берилган.

Таъкидланишича, отаси фарзандининг жасадини уйда аниқлаган. Тахминларга кўра, бола ўз жонига қасд қилган, шу билан бирга ҳеч қандай мактуб қолдирмаган. Терговчилар унинг танасида ҳеч қандай жароҳатларни аниқламади.

Маълумотларга кўра, бола ўз оиласи билан вилоятнинг Рибушка аҳоли пунктида яшаган. Ушбу воқеадан бироз аввал эса ота-онаси унга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаб қўйган. Улар шу йўл билан фарзандларини болаларни ўз жонига қасд қилишга ундовчи “ўлим гуруҳлари” таъсиридан чиқариб олишмоқчи бўлган.

Kun.uz изоҳи: Ҳурматли ота-оналар! Хабар сўнгида ўз фарзандларингизга янада эътиборлироқ бўлишингизни сўраб қолган бўлардик. Ўз болангизнинг интернет ва ундаги турли ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини жиддий назорат остига олинг. Зеро, бугунги кундаги замонавий технологиялар бир томондан қулайлик туғдирса-да, бошқа томондан ундаги турли бир қатор зарарли саҳифалар анча хавфли ва оғир оқибатларга олиб келиши мумкин. Фарзандингиз тарбияси ва келажаги бевосита сизга боғлиқ эканини унутманг! 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 95144 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46374 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51590 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9289 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20099 Ўзбекистон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
«Барселона» Ла Лиганинг 1-турида теракт қурбонлари хотираси учун махсус либосда майдонга тушади
01:43 418 Спорт
Оқдарёда электр таъминоти корхонасининг порахўр раҳбари ва таъмагир врач қўлга тушди
01:36 514 Жамият
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 424 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар