Венесуэла парламенти: Мамлакатдаги инқирозга президент масъул

Жаҳон 14 Декабрь 2016 2106
Фото: Twitter.com @AsambleaVE

Венесуэла миллий ассамблеяси (парламент) президент Николас Мадурони мамлакатдаги инқирозли вазиятга масъул деб тан олди. Бу ҳақда парламентнинг твиттер’даги саҳифасида хабар берилган.

«Республика президенти Николас Мадуро Мороснинг сиёсий масъуллиги ҳақидаги баёнот бир овоздан қабул қилинди», - дейилади хабарда.

Депутатлардан бири Симон Кальзадилланинг таъкидлашича, Мадуро уч йил давомида мамлакат ташқи қарзини 60 миллиард долларга оширишни “уддалаган”.
 

Кўпроқ янгиликлар