Тармоқ фойдаланувчилари Mortal Kombat фильмининг африкача нусхаси трейлерини катта қизиқиш билан қабул қилишди. Facebook’да чоп этилган ролик икки кун давомида 100 минг маротаба томоша қилинди ҳамда уч мингдан ортиқ изоҳга сабаб бўлди.

Фойдаланувчилар изоҳларда суратга олишдаги маҳорат ва тасвирчи ишини, шунингдек жуда ғаройиб махсус эффектларни алоҳида қайд этиб ўтишган. Бироқ, баъзиларнинг тахминича, фильм яратувчиларида муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.

Фильм Kumawood киностудияси томонидан суратга олинган бўлиб, барча актёрлар маҳаллий чви шевасида гапиришган. Ремейк сюжети Ҳолливудда яратилган ва 1995 йилда экранларга чиққан картинадан тўлалигача кўчириб олинди.