ЕИ ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати олий комиссари Федерика Могерини The Wall Street Journal нашрига берган интервьюсида Россия ва ЕИнинг АҚШга қарши туриши мумкин бўлган масалаларга ойдинлик киритди. 

«Агар ҳар бир ҳолат алоҳида ўрганилса, россияликлар ва европаликлар бир томонда бўлиши эҳтимоли бўлган масалалар бор ва бу мени умуман ҳайратлантирмайди: Эрон битими, Яқин шарқ муаммосига барҳам бериш ҳамда БМТнинг тутган ўрни», — деган Могерини. 

У, шунингдек, Америка янги маъмуриятининг Эрон ядро келишувларидан ҳар қандай бош тортиши Россиянинг жиддий норозилигига сабаб бўлиши мумкинлигини қайд этган.