Туркиянинг маҳаллий нашри Capital талқинига кўра, Туркиянинг энг яхши 500 та компанияси маълум қилинди. Бу рўйхатда истеъмолчилик, энергетика ва хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритувчи компаниялар етакчилик қилмоқда.

"Туркиянинг энг йирик компаниялари" йўналишида етакчи ўринларни Türpraş, OMV Petrol Ofisi нефть-кимё компаниялари ва Turkish Airlines авиакомпанияси эгаллади.

"Туркиянинг энг сердаромад компаниялари" сифатида Turkish Airlines, Turkcell алоқа оператори ва Tüpraş компаниялари эътироф этилди.

"Туркиянинг энг йирик экспортчи компаниялари" йўналишида Ford Otosan автомобилсозлик компанияси, Tüpraş нефтни қайта ишлаш компанияси ва Oyak-Renault автомобилсозлик заводи етакчи компаниялар бўлди.

"Энг катта бандликка эга компаниялар" йўналишида етакчи ўринларни Türk Telekom уяли алоқа оператори, BİM ва LC Waikiki дўконлар тармоқлари эгаллади.