Франциянинг France Football нашри томонидан топшириб келинадиган «Олтин тўп» соврини 1995 йилга қадар Европанинг энг яхшилари учун аталганидан хабарингиз бор. Журнал бунгача топширган 40та «Олтин тўпи»га аслида муносиб бўлган бир қатор футболчиларни эътироф этишга қарор қилди.

Гап шундаки, нашр агар совринни бошидан бошлаб барча қитъалар вакилларига берилганда 40та совриндан 12таси бошқа футболчиларга берилиши керак бўлган. Француз журнали айнан шунча совринни эгаларига рамзий равишда топширди.

Унга кўра, Пелега 7та, Марадонага эса 3та «Олтин тўп» берилиши, Гарринча, Марио Кемпес ва Ромариоларга ҳам биттадан мазкур соврин тақдим этилиши тўғри деб топилган.

Натижада ушбу совринни қўлга киритган Раймон Копа, испаниялик Альфредо Ди Стефано ва Луис Суарес, немислар Герд Мюллер ва Лотар Маттеус, италиялик Омар Сивори, чехословакиялик Йозеф Масопуст, шотландиялик Дэнис Лоу, инглиз Кевин Киган, болгариялик Христо Стоичков ва Собиқ Иттифоқ вакили Лев Яшиннинг «Олтин тўп»лари рамзий равишда олиб қўйилган.