Германия жануби-ғарбидаги Турк масжидига чўчқа калласи ташлаб кетилди

Жаҳон 16 Декабрь 2016 6920

Германиянинг жануби-ғарбидаги Эринген шаҳрида жойлашган масжидга аксилислом ҳужуми уюштирилди. Номаълум кишилар Турк масжиди (Масжийд-ут-туркий) олдида чўчқа калласини ташлаб кетишган. Эртаси куни эрталаб ўғлини масжиддаги Қуръонни ўрганиш сабоқларига олиб келган киши бу ерда чўчқанинг калласини кўриб қолади. Бу ҳақида Туркиянинг Daily Sabah нашри хабар берди

Масжид воқеа юзасидан шикоят ёзиб, керакли идорага мурожаат қилган бўлса-да, жиноятчининг қўлга олинишига умид кам. Полиция вакили Райнер Оттнинг маълум қилишича, мазкур иш юзасидан ҳали аниқ натижага эришилмаган. 

Эрингемдаги Турк масжиди полицияга барча кузатув камералари материалларини тақдим этган, лекин иншоотни қўриқлаш учун соқчи талаб қилмаган. Оттнинг сўзларига кўра, масжидни назорат қилиш уларнинг ҳар кунги вазифалари қаторига киради. 

Эринген мэри Тило Михлер ҳам бундай ҳужумни қоралаб, полиция айбдорларни топишига умид билдирди. 

Бу масжидга уюштирилган биринчи ҳужум эмас. 2015 йилнинг августида масжиднинг олд томонига номаълум эркак томонидан "Мусулмонларга ўлим!" деб ёзиб кетилган. Бу воқеадан бир неча ҳафта ўтиб, ёвуз ниятли кимсалар масжид деворига тухумлар отиб кетишган. 

Турк масжиди жамиятнинг кўп соҳаларида фаол иш олиб боради ҳамда шаҳар ва христианлар жамияти билан муносабатларни қўллаб-қувватлайди. Эринген мусулмонлари қочқинлар учун ўз уйлари эшикларини очишган, шунингдек улар аксилислом ҳаракатларга фаол қаршилик кўрсатиб келишади.

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар