Японияга ташриф билан келган Россия президенти Владимир Путин Япония бош вазири Синдзо Абэдан "Прибытие Путятина" (Путятиннинг келиши) суратининг репродукциясини совға сифатида олди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

Маълум қилинишича, сурат япон услубида бажарилган. Путин ҳам ўз навбатида Японияга "қуруқ қўл" билан келмади: у Абэга 1870 йилги Тула самовари ва рассом Игорь 
Разживиннинг "Русская тройка в Коломенском" суратини туҳфа қилди.

Путин ташриф вақтида Нагато ва Токиога ташриф буюради. Унинг бу ташрифига тайёргарчилик 2014 йилдан бошлаб олиб борилган. 

Етакчилар музокараларнинг биринчи кунида Жанубий Курил оролида биргаликда хўжалик юритиш ҳақидаги баённома матнини келишиб олдилар.

Маълумот учун, Евфимий Путятин Япония билан дўстлик ва савдо ҳақидаги келишувни имзолаган биринчи дипломат ва рус адмирали ҳисобланади. Келишув 1855 йилда қабул қилинган.