Ўзбекистонда 2016 йил 4 декабрь куни бўлиб ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбобларидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда.

Жумладан, Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Европа Кенгаши номидан Доналд Туск, Европа Комиссияси номидан Жан-Клод Юнкер, Бельгияликлар Қироли Филипп, Финляндия Республикаси Президенти Саули Нийнистё, Эстония Республикаси Президенти Керсти Кальюлайд, Грузия Президенти Гиоргий Маргвелашвили ўз табрикларини юборган. 

Шунингдек, қуйидагилар ўз қутловларини йўллаган:

Канада генерал-губернатори – Дэвид Жонстон, Бирлашган Араб Амирликлари Бош қўмондони ўринбосари, Абу Даби Амирлиги валиаҳди – Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби – Рашид Алимов, Энергетика Хартияси Бош котиби – Урбан Руснак,       БМТ Бош котиби махсус вакили, БМТнинг Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий маркази раҳбари – Петко Драганов, Конрад Аденауэр номидаги жамғарманинг Марказий Осиё бўйича минтақавий вакили – Томас Кунце, Ислом тарихи, санъати ва маданияти илмий-тадқиқот маркази Бош директори – доктор Халит Эрен, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси раиси – Кэролин Лэмм, Америка – Ўзбекистон савдо палатаси президенти – Стивен Надерни, "Женерал Моторс интернэшнл" компанияси президенти – Стефан Якоби, Ўзбекистон – Швейцария Савдо-саноат палатаси вице-президенти – Хайнц Висслинг, "Шиндонг Ресорсез" компанияси президенти – Ким Ёнг Гу, "Мицубиши Корпорейшн" катта корпоратив маслаҳатчиси, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича Япония – Ўзбекистон қўмитаси раиси – Микио Сасаки.

Қутловлар келиши давом этмоқда.