Турк депутати: Киевни Ғарбга бўйсунгани учун визасиз тартиб билан мукофотлашди

Жаҳон 16 Декабрь 2016 11887

Европарламентнинг Украина билан виза тартибини бекор қилишини Ғарб назоратига рози бўлган Киев учун мукофот деб қабул қилиш мумкин. Туркия парламентининг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партиясидан депутати, ЕИ билан ўзаро ҳамкорлик парламент комиссияси аъзоси Жахит Озкан Sputnik Türkiye агентлиги билан суҳбатда шундай фикрни билдирган. 

"Европарламент бу қарорни қабул қилар экан, Украина у ёки бу шартни бажарганига эътибор бермаган, балки Киевнинг Ғарб иқтисодий, сиёсий, маданий назоратига ўтишни маъқул кўрганини асос қилиб олган", — деб ҳисоблайди парламентарий. 

"Шунга қарамай, гарчи ЕИ Украинага ёрдам бераётгандек тасаввур уйғотса-да, ўрта ва узоқ истиқболда Ғарб Украинани унинг сиёсий манфаатларига хизмат қилдиришга уринаётганининг гувоҳи бўламиз", — деган Озкан.

Унинг сўзларига кўра, Туркия ҳам июль ойидаги давлат тўнтаришига уриниш муваффақиятли амалга ошганида визасиз тартибни қўлга киритиши мумкин эди. Бироқ, Туркия "бошқа йўлни танлаган" ва ўзининг суверен ҳуқуқини ҳимоя қила олди. Шу сабабдан, унга визасиз тартиб тақдим этилмади. Натижада, деб қўшимча қилган турк депутати, мамлакат Европарламентнинг "дўстона тузилма эмас"лигига ишонч ҳосил қилган.

15 декабрь куни Европарламент учинчи мамлакатлар учун визасиз тартибни тўхтатиш механизмини маъқуллади. Бундай усулнинг мавжуд бўлмагани Украина ва Грузияга визаларни бекор қилиш имконини бермаётган эди. Еврокомиссиядаги манбанинг РИА “Новости” агентлигига маълум қилишича, ЕИ 2017 йил баҳоридан Украинага визаларни бекор қилиши мумкин. 

 

Кўпроқ янгиликлар