Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған барча манфаатдор томонлар ва дунё ҳамжамиятини Суриянинг Ҳалабидаги ярашув келишувини қўллаб-қувватлаш ва эвакуация жараёнини давом эттиришга чақирди.  

"Туркия воситачилигида эришилган Ҳалабдаги ярашув ва эвакуациянинг давом этиши айбсиз одамлар учун ягона умид ҳисобланади. Барча томонлар ва дунё ҳамжамиятини ярашув ҳақидаги келишувга амал қилиш ва эвакуация жараёнига кўмак кўрсатишга қатъий чақираман. Ҳалаб аҳолиси ёлғиз эмас. Биз уларнинг ҳаётини қутқариш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", деб ёзди Эрдўған твиттерда.