2017 йилги давлат дастури ишлаб чиқилиши бошланди

Ўзбекистон 18 Декабрь 2016 40881

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш ҳақидаги фармойишини имзолади. Бу ҳақда "Ўзбекистон" телеканалининг "Ахборот" дастурида ўқиб эшиттирилди.

Бир ой муддат ичида тайёрланадиган ушбу дастурдан мақсад, "мамлакатдаги демократлаштириш жараёнлари самарадорлиги ва сифатини тубдан яхшилаш, кишиларнинг эркинликлари, ҳуқуқлари, муносиб турмуш тарзи ва  манфаатларини таъминлаш, бунда давлат идоралари масъулиятини кучайтириш, халқ билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйишда янги самарадор воситалар ва усулларни жорий этиш, "Инсон манфаатлари - барчасидан устун" шиори остида иш олиб бориш ҳисобланади.

Дастурни ишлаб чиқиш ва ижросини таъминлаш учун мамлакат бош вазири Абдулла Орипов бошчилигида комиссия ташкил этилади. Ишчи гуруҳ вазирликлар, идоралар, жойлардаги давлат муассасалари, жамоатчилик бирлашмалари ва нодавлат ташкилотлар томонидан билдирилган таклифлардан умумий хулоса қилиб, бу фармойиш ижроси билан шуғулланади.

2017 йилги давлат дастурининг биринчи галдаги вазифалари:
- Дастур жойларда қабул қилинган қонунлар, буйруқлар ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя қилиниши, давлат органларининг ўзларига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш бўйича фаолиятининг самарадорлиги устидан парламент ва жамоатчилик назорати механизмларини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни шакллантириш;

- Дастур доирасида аҳоли ва юридик шахслар ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйишнинг янги самарали механизмлари ва услубларини жорий қилиш, барча ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисоб бериш тизимини жорий этиш;

- Жойларда "халқ қабуллари"ни жорий этишнинг ташкилий-амалий, ҳуқуқий, моддий-техник ва молиявий асосларини белгилаш, фуқаро мурожаатлари энг кўп кузатиладиган соҳалардаги бюрократик тўсиқларни ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинишини таъминлаш;

- Аҳолига талаб катта бўлган давлат хизматларини «ягона дарча» тамойили бўйича бир муассаса орқали кўрсатиш тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинди. Давлат органлари фаолиятида замонавий ахборот технологиялари ўрнини кенгайтириш, «Электрон ҳукумат» тизимини самарали ривожлантириш борасидаги чоралар;

- Аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва молиявий-иқтисодий саводхонлигини ошириш ҳамда фуқароларни қонунга ҳурмат руҳида тарбиялаш тизимини шакллантириш бўйича тадбирлар ҳам давлат дастурига киритилади.

- Иқтисодиётни бошқаришдаги давлат ролини камайтириш чораларини кўриш, давлат бошқарув идоралари ваколатларини оптималлаштиришга қаратилган маъмурий ислоҳотларни ишлаб чиқишни босқичма-босқич амалга ошириш, давлат хизматчиларининг моддий ва махсус таъминотини такомиллаштириш, профессионал мутахассислар тайёрлашга эътибор қаратиш;

- Мамлакат иқтисодиёти тараққиётини таъминлаш ҳамда иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш ишларини кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирлар;

- Ҳудудларда тижорий банкларнинг фаол иштироки билан янги иш жойлари ташкил қилиш, шунингдек, иш ҳақи, пенсия, нафақа, стипендиялар миқдорини кўпайтириш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш;

- Муҳандис-коммуникация, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси соҳаларини янгилаш ва ривожлантиришга қаратилган мақсадли дастурларнинг амалга оширилиши;

- Таълим тизими, ижтимоий ҳимоя ва соғлиқни сақлаш тизимларини ривожлантириш бўйича комплекс чораларни амалиётга татбиқ этиш;

- Диний эътиқоди ва қайси миллатга мансублигидан қатъи назар мамлакатнинг барча фуқароларига тенг ҳуқуқ ва имкониятлар мавжудлигини таъминлаш, маҳалла институти, аёллар ва ёшлар ташкилотлари, фахрийлар бирлашмаларининг мамлакатдаги тинчлик ва хавфсизликни таъминлашдаги ролини кучайтириш.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар