Япониянинг Kyodo агентлиги томонидан ўтказилган сўровномага кўра, мамлакатнинг 54,3 фоиз аҳолиси бош вазир Синдзо Абэ ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокараларни салбий баҳоламоқда. 

Шунингдек, ушбу воқеалар фонида Абэ маъмуриятини қўллаш рейтинги ноябрь ойи кўрсаткичлари билан таққослаганда, 5,9 фоиздан 54,8 фоизга ўсган.

Манбада таъкидланишича, икки мамлакат етакчиларининг музокараларига ижобий муносабатда бўлганлар сони 38,7 фоизни ташкил қилган.