Италия чемпионатининг 17-туридан ўрин олган икки учрашув бўлиб ўтди. Европа чемпионлар лигаси йўлланмаси учун кураш олиб бораётган «Милан» бу турда ўз уйида «Аталанта»ни қабул қилди.

«Сан-Сиро»да кечган учрашувда 90 дақиқа мобайнида жамоалар дарвозаларни ишғол қилишни уддалай олишмади. Натижада «Милан» пешқадамларнинг ўзаро ўйини олдидан уларга яқинлашиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.

«Милан» ушбу дурангдан кейин 33 очко билан учинчи ўринда қолди. «Аталанта» эса 29 очко тўплаган ҳолда 6-поғонани эгаллаб турибди.

Шунингдек, яна бир учрашувда «Эмполи» Леван Мчелидзе томонидан киритилган иккита гол эвазига «Кальяри»дан устун келди. Ушбу ғалабадан кейин жамоа 14 очко тўплаган ҳолда 17-ўринга кўтарилиб олди. «Кальяри» эса 20 очко билан 14-ўринни эгаллаб турибди.

Италия А серияси. 17-тур

Милан – Аталанта 0:0
Милан:
Доннарумма, Палетта, Антонелли (Де Шильо, 71), Абате, Романьоли, Пашалич, Бертолаччи, Бонавентура (Ньянг, 87), Куцка, Сусо, Лападула (Бакка, 82).
Аталанта: Спортьелло, Толои, Кальдара, Масьелло (Зуканович, 58), Кессиэ, Куртич (Драме, 64), Спинаццола (Фройлер, 70), Гомес, Гальярдини, Конти, Петанья.
Огоҳлантиришлар: Спинаццола (25), Бонавентура (26), Масьелло (36), Бертолаччи (64), Пашалич (74), Конти (80), Петанья (87), Гомес (90), Спортьелло (90).

Эмполи – Кальяри 2:0 (1:0)
Голлар:
Мчедлидзе (8, 72).
Эмполи: Скорупски, Дзамбелли (Чосич, 25), Беллуши, Коста, Паскуаль (Димарко, 23), Крунич, Эл-Ҳожи, Кроче, Сапонара, Марилунго, Мчедлидзе (Жилардино, 82).
Кальяри: Сторари, Исла, Чеппителли, Алвеш, Пизакане, Дессена (Жоао Педро, 69), Падоин, Барелла (Ди Женнаро, 51), Фариас, Сау (Жаннетти, 60), Мелькьорри.
Огоҳлантиришлар: Падоин (5), Сапонара (14), Коста (35), Крунич (42), Мелькьорри (43), Марилунго (45), Дессена (55), Фариас (57), Мчедлидзе (65), Исла (71), Жилардино (90).