2016 йилнинг 17 декабрь куни Чеченистон пойтахтида полиция ходимлари билан отишма келтириб чиқарган босқинчилар ИШИД террорчилик гуруҳи аъзолари бўлиб чиқди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи вакилининг сўзларига кўра, йўл патрул хизмати полкига ҳужум қилган тўрт нафар жангари йўқ қилинган. Яна икки нафар жангари оғир яралангани туфайли шифохонага ётқизилган. Уч нафар жиноятчи эса воқеа жойидан яширинган.
«Қидирилаётган босқинчиларнинг ёши 18дан 20 ёшгача. Бизнинг маълумотларга кўра, улар ИШИД аъзолари. Жиноятчилар қуролланган бўлиши мумкин», — деб маълум қилган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимлари.