Сурхондарёдан мактуб: “Одамлар чироқсиз яшашга маҳкумми?”

Ўзбекистон 18 Декабрь 2016 118396

Жамиятда учраб турувчи муаммолар, аввало, давлат тараққиётига тўсқинлик қилади. Агар у табиий бўлса, майлига, аммо мавжуд имкониятлардан самарали фойдалана билмаслик ёки раҳбарларнинг ўз мансабига совуққонлик билан ёндашишлари, сансоларлик, бюрократизм аломатлари сингари иллатлар сабаб пайдо бўлган бўлса, бунга, албатта, кимдир айбдор бўлади.

Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида учраб тураётган айрим муаммолар, хусусан, аҳолини тоза ичимлик суви, электр таъминоти ва табиий газ билан таъминлаш сингари вазифалар керак ва зарур вақтида амалга оширилмаяпти. Бунга кимнидир айбдор қилиш бизнинг юмушимиз эмас, зеро халқ вакилларининг ўзи бунга ўз баҳоларини беришмоқда.

Сайтимизга йўлланган мактуб ана шу мавзуда сўз юритишимизга сабаб бўлди. Эътиборингизга мазкур хатни асл ҳолича тақдим этамиз, хулоса чиқариш эса сиздан.

“Ассалому алайкум, ҳурматли kun.uz таҳририяти. Мен Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларидан бўлмиш Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, Дўстлик маҳалласида яшайман. Бу хатни ёзишимдан мақсад Қумқўрғон тумани, шаҳар ва қишлоқлар аҳолиси электр таъминотисиз қанчалик қийналишаётганини айтиб ўтмоқчиман. 

Асос шуки, бирор юмуш билан банкка борсангиз, электр токи йўқлиги сабаб одамларнинг, тадбиркорларнинг иши орқага сурилади, соатлаб кутишга тўғри келади. Нафақат мен балки бутун Қумқўрғон халқи шу нарсадан азият чекади. Наҳотки бутун шаҳарни электр токисиз қолдириш инсофдан бўлса? Маҳалла оқсоқоллари ва бошқа мутасадди ташкилот вакилларининг бу ҳолат билан иши йўқ. Чунки бу манзарага ўрганиб қолишган. Шаҳримиз йўллари даҳшатли даражада зимистон. 

Тошкентдан бирор текшириш келса, фақат шаҳарнинг янги қисмига ёки шаҳар ҳокимияти томонга боради. Шаҳардаги аҳвол билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Маҳаллий аҳоли бу муаммоларни ҳал қилиш учун югуравериб чарчади. Электр таъминоти бўйича тегишли идорага қўнғироқ қилинса, “биз энергияни тежаяпмиз”, дейишади. Халқни қоронғуда қолдириб, азоблаб тежашдан нима наф? Энди бир очиқ гапни айтсам, менинг бу илтимосимни шаҳар ҳокими эшитмайди ҳам. Чунки у “улуғ инсон”нинг вақти йўқ. Халқнинг дардини эшитмайди. Ахир қаерда бўлса ҳам раҳбар зоти ўз халқи учун фаровон ҳаёт қуриши керак эмасми? Қачонгача бизнинг туманимиз, балки Сурхондарёнинг чекка туманлари нурсизликдан азият чекади? Сурхондарё халқи билан ҳеч кимнинг иши йўқми? 

Бу гаплар ўз кучини кўрсатмас, аммо Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида яшовчи одамлар ҳеч бўлмаса Қумқўрғондаги ҳолатни билиб оладилар. Ишонаманки, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да бу муаммоларнинг барчаси барҳам топади”.

Эслатиб ўтамиз, 16 декабрь куни Навоий вилояти ҳокими сифатида фаолият кўрсатиб келган Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов Сурхондарё вилоятига янги ҳоким этиб тайинланган эди.

 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 5976 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 6910 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21876 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50430 Жамият
Ироқ Курдистондаги референдумни тан олмайди 
08:37 27 Жаҳон
Индонезиялик хакерлар байроқ можаросидан сўнг Малайзиянинг қарийб 30 та сайтини бузиб киришди
08:30 339 Жаҳон
АҚШ Сурия ҳукуматига кимёвий қурол қўлланилиши юзасидан махсус баёнот билан чиқди
08:24 621 Жаҳон
Ироқ ИШИДдан икки ойдан сўнг бутунлай озод этилиши айтилди
08:20 373 Жаҳон
Кобулнинг дипломатик туманида ракета портлади
07:55 518 Жаҳон
АҚШ эсминецининг савдо кемаси билан тўқнашувига сабаб сифатида кибераралашув ҳам кўриб чиқилади  
07:47 392 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар