Ислом Каримовнинг қўриқлаш хизмати собиқ раҳбари Давлат божхона қўмитасига раис бўлди

Ўзбекистон 20 Декабрь 2016 125914

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг раиси ўзгарди. Бу ҳақда қўмита сайтида хабар берилган.

Сайтда айни вақтда Давлат божхона раиси сифатида генерал-майор Муиджон Ваҳобович Тоҳирий кўрсатилган.

ДБҚ раҳбари лавозимида 2011 йилдан буён фаолият юритиб келган Зоҳид Дусанов Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валюта жиноятлари ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти раҳбарлигига ўтказилган. Дусанов генерал-майор Шуҳрат Узоқов ўрнини эгаллади. У 2008-2011 йилларда ҳам шу лавозимда бўлганди.

РИА Новости агентлиги маълумотига кўра, Тоҳирий бунга қадар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи президенти қўриқлаш хизмати раҳбари лавозимида фаолият юритган.

2013 йилга қадар у Ислом Каримов хавфсизлик хизматига раҳбарлик қилган, унга қадар эса Республика раҳбари давлат маслаҳатчиси, Миллий Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Унинг шундан кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53182 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4772 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108717 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10468 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20864 Ўзбекистон
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 4 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 51 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 491 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 521 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3007 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар