Бугунги кунга келиб, Twitter тармоғидаги саҳифасида 320 000дан ортиқ фолловерига эга бўлган Бана Ал-Обиднинг ҳаётида душанба куни ижобий ўзгаришлар юз берди. Суратлар 7 ёшли қизнинг Ҳалабдан эвакуация қилинганлар орасида бўлганлигидан гувоҳлик бермоқда. Gulf News шу ҳақида хабар берди

Сурия-Америка Тиббий Жамияти президенти Аҳмад Тарақжийнинг сўзларига кўра, Бана ва бошқаларга ёрдам кўрсатилмоқда. 

Бананинг онаси - инглиз тили ўқитувчиси томонидан бошқарилувчи Twitter'даги аккаунти Шарқий Ҳалабдаги бошқа маълумотлар манбалари орасида ажралиб турарди. Қамал остидаги кундалик ҳаёт тавсифи унинг фолловерлари орасида Ҳалаб шарқидаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашуви борасидаги эътирозларни келтириб чиқарди. 

"Бана - узун қора сочли, катта жигарранг кўзли ва қўнғироқ овозли қизча, у қисқа вақт ичида Сурияда рўй бераётган даҳшатли воқеаларнинг янги рамзига айланди", - деб ёзади The Washington Post'да Кейтлин Гибсон. 

Бироқ қизнинг интернетда қолдирган хабарлари баъзи фойдаланувчилар томонидан салбий қабул қилинди - танқидчилар Бана ва унинг онаси Фотиманинг аккаунти ҳақиқий эмаслигини исботлашга уринишди. 

Уларнинг фикрича, электр энергияси тез-тез ўчадиган шаҳар аҳолиси учун бу аккаунт жуда фаол эди. Манбада келтирилишича, Сурия президенти Башар Асад ҳам унинг хабарларини "тарғибот" сифатида қабул қилган. 

Бананинг тарафдорлари қизнинг Ҳалабдан парвоз қилиши унинг аккаунти сохта эканлиги борасидаги баҳсларга якун ясашига умид билдиришмоқда.

Якшанба куни чоп этилган сўнгги твитда Бананинг онаси Фотима Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва ташқи ишлар вазирига мурожаат қилиб, бу ишларга чек қўйишни сўраган.