Эрон Ислом Республикаси президенти Ҳасан Руҳоний Қирғизистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Алмазбек Атамбаев девонининг ахборот сиёсати бўйича бўлими хабар берди.
 
Таъкидланишича, ташриф чоғида Эрон ва Қирғизистоннинг ўзаро ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади. Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.
 
Музокаралар якунига кўра бир қатор ҳужжатларнинг имзоланиши кутилмоқда.
 
Шунингдек, Ҳасан Руҳоний расмий ташриф давомида мамлакат бош вазири билан учрашиб, бизнес-форум очилишида ҳам иштирок этиши режалаштирилган.