NBC News: Обаманинг Москвани огоҳлантириши президентлик сайловида фойда берган

Жаҳон 21 Декабрь 2016 17433
Фото: Google image

АҚШ президенти Барак Обама маъмурияти «қизил телефон» деб номланувчи Москва ва Вашингтон ўртасидаги телефон алоқасини таъминловчи воситадан фойдаланган. Бунга Россияни Қўшма Штатлардаги президентлик сайловига аралашиш оқибатларидан огоҳлантириш мақсади сабаб бўлган, деб хабар қилмоқда NBC News янгиликлар дастури Американинг юқори лавозимли мулозимига таянган ҳолда. 

Унинг сўзларига кўра, шу билан Америка ҳукумати, Обаманинг Хитойда бўлиб ўтган G20 саммити чоғида берган баёноти жиддийлигини исботламоқчи бўлган. Мулозимнинг айтишича, АҚШ раҳбари октябрь ойидаги ўша мулоқотида «қуролли тўқнашув» сўзини ишлатган.

«Қуролли тўкнашувларга доир халқаро ҳуқуқ меъёрлари киберкенгликка ҳам дахлдордир. Биз Россиянинг ҳаракатларини ушбу стандартлардан келиб чиққан ҳолда баҳолаймиз», — дейилади Обаманинг 31 октябрдаги мурожаатида.

Телеканалнинг аниқлик киритишича, Оқ уй Обаманинг Москва билан боғланиш учун  «қизил телефондан» фойдаланганини тасдиқлаган. Бу иш бердими?, деган саволга жавоб берган мулозим, «Натижаларга қаранг. Сайлов кунида ҳеч нарса рўй бермади. Демак, иш берди», - дея таъкидлаган.

NBC телеканалига кўра, «қизил телефон» деб номланувчи фавқулодда алоқа тизимидан 11 сентябрь терактлари ёки АҚШнинг Ироққа бостириб киришига ўхшаш ҳолатларда фойдаланилади. Телеканалнинг қўшимча қилишича, Обама маъмурияти октябрга қадар, бу алоқадан фойдаланмаган. 

 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6733 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18524 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44670 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46423 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 237 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 1848 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2397 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3188 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4060 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1199 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар