Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг навбатдан ташқари Мажлиси бўлиб ўтди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилган. “Жиззах аккумулятор заводи” АЖ Бош директори лавозимида ишлаб келаётган Рафиков Қудратилла Мирсагатович Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси этиб сайланди.

Рафиков Қудратилла 1993-1998 йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси муовини, 1998 йилдан 2003 йилгача Жиззах вилояти касаба уюшмалари Кенгаши раиси лавозимида фаолият кўрсатган.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Даврон Назармуҳаммедов иштирок этгани хабар қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2010 йилдан Федерация раиси лавозимида ишлаб келган Нарбаева Танзила Камаловна 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозимига тасдиқланганди.