Америкалик аёлни ўз фарзанди қотиллигида айблаб, суд қилишмоқда, деб хабар берди The New York Times. Бу унинг эҳтиётсизлиги туфайли ҳалок бўлган иккинчи бола экани маълум қилинган.

Эрин Пиче-Питтснинг сўзларига кўра, унинг 18 кунлик ўғли тунда уйғониб, йиғлаб юборган. Аёл уни олиб, ўзининг ёнига ётқизган ҳамда сутли аралашма бўлган бутилкани берган. Шундан сўнг у мудраб қолган. Бир неча соатдан сўнг эса ваҳимада уйғонди. Бола тинмай қайт қилиб, ҳеч нимани сезмаган. Аёл чақирган шифокорлар эса бўғилиб қолиш оқибатида юз берган ўлим ҳолатини қайд этишган. Аввалроқ, 2009 йилда Пиче-Питтснинг 13 кунлик қизи ҳам шунга ўхшаш ҳолатда вафот этган.

Маълумот учун, АҚШда ҳар йили 3,5 минг чақалоқ уйқу ҳолатида ҳалок бўлади. Аксарият ҳолларда бу техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ.

Erin Piche-Pitts