Яманда Саудия Арабистони ҳарбийлари томонидан араб коалицияси кўмагида берилган авиазарбалар оқибатида камида 30 ҳусийчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Ал-Арабия» телеканали хабар бермоқда.

Шунингдек, ҳусийчиларнинг Саудия Арабистони чегаралари томон ҳаракатланган бир неча ҳарбий транспорт воситалари ҳам йўқ қилинди. Хабар қилинишича, зарбалар Саудия Арабистони чегарасига яқин ҳудудлар қуролланган тузилмалар томонидан тунги вақтларда ўққа тутилишига жавобан берилган.

Амалиётда авиация ва артиллерия бўлинмалари иштирок этди. Улар ҳарбий вертолётлар кўмагида ҳаракатланган.

Октябрда Яман президенти Абду Раббу Мансур Ҳодий БМТ томонидан мамлакатдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасини рад этгани хабар қилинганди.