Барак Обама келгусидаги режаларини маълум қилди

Жаҳон 26 Декабрь 2016 18384
Фото: AP

АҚШ президенти Барак Обама лавозимини тарк этганидан сўнг китоб ёзади ва ўз ўтмишини таҳлил қилиш билан машғул бўлади. У бу ҳақда CNN телеканалига берган интервьюсида сўз юритган

«Мен бироз тин олишим керак. Мен сиёсатни эмас, балки ички хотиржамликни назарда тутяпман. Мен ички мувозанатимни тиклашим ва бўлиб ўтган воқеаларни таҳлил қилиб чиқишим керак», — деган Обама ва шундан кейингина тўғри қарор чиқара олишини қўшимча қилган. 

Обаманинг ҳикоя қилишича, у диққатини омма орасига илғор ғояларни сингдира оладиган демократик етакчилар — журналистлар, сиёсатчилар ва ижтимоий фаолларни етиштиришга қаратади. Шу билан бирга, у республикачи президент Дональд Трампнинг муҳим ташаббуслари ва сиёсий қадамларини изоҳлаб туриш ниятида. 

Америка етакчисининг айтишича, демократ Ҳиллари Клинтон аҳолининг йирик қатламларига эътибор бермагани туфайли мағлуб бўлган. 

Барак Обама 2008 йилдан АҚШ президенти ҳисобланади. 2017 йил 20 январда Дональд Трамп инаугурациясидан сўнг, у лавозимини тарк этади. 

Кўпроқ янгиликлар