АҚШ президенти Барак Обама уни йиғлашига сабаб бўлувчи икки нарса ҳақида айтиб ўтди. У бу ҳақда Дэвид Аксельродга берган катта интервьюси вақтида тўхталган, деб хабар беради CNN.

«Мени йиғлатишга қодир икки нарса бор. Бу ўз қизларим ҳақида гапиришим ёки уларни кўришим. Иккинчиси – бу менинг жамоам. Мен 2012 йилда сайловолди кампания офисига кирганимда улар жуда ҳам тиришқоқлик билан меҳнат қилаётганликларига гувоҳ бўлдим. Улар мени илҳомлантиради. Биз ўтган йиллар давомида катта бир оилага айландик», - деди Обама.

Унинг сўзларига кўра, жамоаси аъзоларидан ҳеч ким ўз фарзандига Барак исмини қўймаганидан жуда афсусда экан.

«Жамоа аъзоларидан баъзилари менинг кўз ўнгимда катта бўлишди, оила қуришди, фарзандларни дунёга келтиришди, уларнинг болалари эса Оқ уй бўйлаб чопиб юришибди. Бироқ ҳозиргача ҳеч ким ўз фарзандига Барак деб исм қўймади, мен бундан бироз ташвишдаман», - дея ҳазил қилди Обама.