Россия президенти жаҳонда "қайноқ нуқталар" сони камаймаётганини айтди

Жаҳон 26 Декабрь 2016 10112
Фото: RIA

Россия президенти Владимир Путин Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) кенгаши сессияси очилишида жаҳонда "муаммоли қайноқ нуқталар" сони камаймаётганини айтди.  

"Биз дунёнинг кўплаб ҳудудларида муносабатлар осон йўлга қўйилмаётганини, муаммоли қайноқ нуқталар сони камаймаётганини, эски ихтилофлар эса биз истаган ҳажмда енгиб ўтилмаётганини биламиз. Мисол учун, Афғонистон, Яқин Шарқ, Сурия ва бошқалар муаммолари",  деб айтди Путин.

Путин бунинг ҳаммаси КХШТга аъзо давлатларни ташвишлантиришини айтди. Унинг фикрича, норасмий фикрлар алмашуви шаклидаги учрашув ташкилот давлатлари хавфсизлиги соҳасидаги вазиятни муҳокама қилиш, дунёда нималар содир бўлаётгани ҳақида суҳбатлашишга имкон беради. 

"Биз учун катта қизиқиш билдирган масалалар бўйича мулоқот бизда доимо давом этиб келади, бироқ муаммолар камаймаяпти. Шунга қарамай, бу бизга у ёки бу йўналишлар бўйича юз бераётган воқеалардан хабардор бўлиш ва бизнинг давлатлар атрофида пайдо бўладиган хавфларга ўз вақтида жавоб беришга имконият беради", деб таъкидлаб ўтди Путин. 


 

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 52885 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 108281 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10411 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20824 Ўзбекистон
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:08 368 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:02 359 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 2133 Lifestyle
Porsche 911 эгаси уни бошқа рангга бўятиш учун 100 минг доллар сарфлади
09:55 857 Lifestyle
ОАВ Трампнинг куёви ва Роман Абрамович алоқалари ҳақида хабар топди
09:50 2438 Жаҳон
Конгода ер кўчкиси 200 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлди
09:30 794 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар