Трамп Барак Обаманинг 70 фоиздан ортиқ қарорини бекор қилиши мумкин

Жаҳон 26 Декабрь 2016 13477
АҚШ Конгрессининг собиқ сенати Ньют Гингрич

АҚШ Конгрессининг собиқ сенати Ньют Гингричнинг тахмин қилишича, янги сайланган президенти Дональд Трамп ўз лавозимига киришганидан сўнг, Обаманинг 70 қарорини бекор қилиши мумкин.У Fox News телеканалига берган интервьюсида шундай баёнот берган. 

«Менимча, у инаугурациядан сўнгги илк кунларида Барак Обамадан мерос қолган қарорларнинг 60 ёки 70 фоизини бекор қилади. Шунингдек, Трамп Демократик партиянинг айрим вакиллари билан алоқани йўлга қўйишга уриниб кўради. Бу, албатта, республикачиларни лол қолдириши мумкин, бироқ, Трампга Оқ уй ва Сенатдаги тарафдорлари сони ортишига ёрдам беради», — деган Гингрич.

Унинг сўзларига кўра, Трамп «ақлли ҳуқуқшунослар» ёрдамида ҳатто Обаманинг обьектив нуқтаиназардан бекор қилиш зарур бўлмаган қарорларини ҳам ўзгартириши мумкин. 

Собиқ спикер Обаманинг сўнгги ҳаракатларини «умидсиз қутуриш» деб баҳолаб, унинг қолдираётган қарорларини «тобора ҳавоси чиқиб бораётган қўғирчоқ»қа қиёслади.

Аввалроқ, АҚШ президенти Барак Обама, «Магнитский қонуни»ни бутун дунёга нисбатан жорий қилган эди. 
 

Кўпроқ янгиликлар