Кўз шифокорига кўриниб турасизми? Ҳеч бўлмаганда йилда бир марта офтальмолог кўригидан ўтиш керак. Бу айниқса, хизмат ёки қизиқиш юзасидан компьютер қаршисида кўп вақтини ўтказадиган кишиларга тааллуқли. Бундан ташқари, ёш ўтган сари кўзда айрим муаммолар пайдо бўлиши табиий. EyeQue портатив минископи тиббиёт муассасаларида навбат пойлаб ўтирмай, тезкор профессионал текширув ўтказиш имконини беради. Кickstarter нашри шу ҳақида хабар берди. 

Ускуна жиҳознинг ўзи ҳамда iOS ва Android операцион тизимидаги қурилмалар учун мўлжалланган мобил иловадан иборат. Кўриш қобилиятини текширувдан ўтказиш учун "бемор", мобил илова ўрнатилган смартфон ва EyeQue керак бўлади. Қурилма худди офтальмолог каби текширув ўтказади.

Мобильный окулист EyeQue (9 фото + видео)

Мобильный окулист EyeQue (9 фото + видео)

Мобильный окулист EyeQue (9 фото + видео)

Тест синовининг барча натижалари "булут"да сақланади, уларни мобил иловада кўриш мумкин - уларни смартфон ёки компьютердан кўриш ва таққослаш имкони мавжуд. Қурилманинг профессионаллигига шубҳа уйғонса, олинган маълумотлар билан кўз шифокорига кўринишингиз мумкин бўлади. 

Янги қурилма баҳоси - 39 доллар атрофида. 

EyeQue миноскопи келаси йилнинг январида CES кўргазмаси доирасида тақдим этилади.