Россия мудофаа вазирлигининг Сочида ҳалокатга учраган Ту-154 самолётининг қора қутиларидан бири топилди ва яқин орада сувдан чиқарилади, деб хабар бермоқда куч тузилмаларидаги манбага иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги. 

Бундан ташқари, самолёт қулаган ҳудудда 3 нафар жасад ва кўплаб қолдиқлар аниқланган. 

Аввалроқ Россия Федерал хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари соҳилбўйи қўриқлаш хизмати ходими самолётнинг сувга "ғалати", гўёки орқа ғилдиракда кетаётган мотоцикл каби тумшуғи тепага қараган ҳолда қўнгани ҳақида кўрсатма берган.

Бундан ташқари, самолёт экипажи сардори самолётни сувга қўндирмоқчи бўлгани маълум қилинганди.