Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд бутун мамлакат бўйлаб сурияликларга ёрдам учун хайрия пуллари йиғиш ҳақида фармон чиқарди. Қиролнинг шахсан ўзи бу мақсад учун 20 миллион риал (беш миллион доллардан ортиқ) маблағни ажратди, деб хабар беради Саудия янгиликлар агентлиги қироллик канцеляриясига асосан.

"Қирол Салмон бин Абдул Азиз Ал Сауд Суриядаги ака-укаларимиз, айниқса Ҳалаб ва бошқа шаҳарлардан бўлган қочқинлар қандай қийинчиликларни бошдан ўтказаётганликларини кўзда тутиб, сешанбадан бошлаб қиролликнинг барча туманларида дўстона сурия халқига ёрдам учун оммавий хайрия маблағларини йиғиш кампаниясини ташкил этишга буйруқ берди", - дейилади хабарда.

Саудия Арабистон валиаҳд шаҳзодаси, ИИВ раҳбари Муҳаммад бин Ноиф ҳам 10 миллион риал (икки миллион доллардан ошиқ) пулларини хайрия мақсадида беришга қарор қилди. 

Саудия Арабистони ушбу кампания доирасида юз миллион саудия риали (26 миллион доллардан кўпроқ) йиғишни мақсад қилган. Шунингдек, қирол Салмон марказига сурияликларга озиқ-овқат ва дори-дармонлар тақдим этиш, яраланган сурияликларни даволаш учун қабул қилиш, уларга бошпана бериш ҳамда қишки шароитда яшашлари учун барча керакли ёрдам кўрсатиш вазифаси ҳам юклатилади.