Ўзбекистонда 510 мингдан ортиқ архив ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилди

Ўзбекистон 27 Декабрь 2016 5298

Миллий матбуот марказида “Архив фаолиятини автоматлаштириш ва архивларда ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этишнинг долзарб масалалари” мавзусидаги матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Ўзархив” агентлиги томонидан ташкил этилган бўлиб, унда архив фаолиятини автоматлаштириш оқибатида жисмоний ва юридик шахсларга яратилаётган қулай имкониятлар ҳамда архивларда ахборот-коммуникацион технологияларини жорий этишдаги ютуқлар ва истиқболдаги режалар муҳокама этилди.
 
Маълумотларга кўра, 2008 йилдан бошлаб барча давлат архивларида ахборот-коммуникацион технологияларидан фойдаланилган ҳолда асл ҳужжатларнинг умрини узайтириш мақсадида алоҳида қимматли ҳужжатларнинг электрон нусхаларини яратиш ишларига киришилди. Ҳозирга қадар 510 минг сақлов бирлигидан ортиқ, шу жумладан 5,3 миллион кадр қоғоз асосдаги, 240 мингдан ортиқ фото, 1800 дан ортиқ кино, 2700 дан ортиқ фоно архив ҳужжатларининг электрон нусхалари яратилиб, жами давлат архивларида сақланаётган алоҳида қимматли ҳужжатларнинг 75 фоизи электрон форматга ўтказилди.

Хабар қилинишича, “Ўзархив” агентлигининг бевосита кўрсатмасига асосан Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлати архиви томонидан архив ҳужжатлари сақланиши ва хавфсизлиги устидан назорат қилиш ҳамда бошқаришнинг интеграциялашган тизими, архив сақловхоналарида микроклиматни бошқариш ва назорат қилишнинг автоматлашган тизими, архив фаолиятини автоматлаштириш учун марказлашган ахборот тизими ҳамда архив ҳужжатларини қидирув тизимлари ишлаб чиқилиб, соҳага жорий этилди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 12241 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 26218 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 46261 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47312 Lifestyle
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида биринчи марта Ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди
АҚШда ўлмайдиган бактериялар солинган ҳаво шарлари учирилади
15:18 38 Жаҳон
22 август куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати юқори бўлади
АҚШ элчихонаси россияликларга виза беришни тўхтатади
14:53 1372 Жаҳон
Брюсселда автомобилни пиёдаларга қарата ҳайдаб боришга уринган ҳайдовчи ушланди
14:03 1646 Жаҳон
Комилов Деҳлида Ҳиндистон фан ва маданият арбоблари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар