Исроил Бош прокуратураси Нетаньяхуга нисбатан жиноий иш очишга буйруқ берди

Жаҳон 29 Декабрь 2016 9143
Фото: AP

Исроил Бош прокурори Авихай Мандельблит, мамлакат полициясига бош вазир Биньямин Нетаньяхуга нисбатан жиноий иш қўзғатиш борасида буйруқ берди, деб хабар қилмоқда Исроилнинг Channel 10 телеканали.

Таъкидланишича, Адлия вазирлиги вакили ушбу хабарни изоҳлашдан бош тортган. 

Шунга кўра, Нетаньяху икки ҳолат бўйича кўрсатмалар бериши учун полиция маҳкамасига келиши лозим бўлади. 

Телеканалга кўра, Бош прокурор очган ишлардан бири шу пайтга қадар оммага маълум бўлмаган. 

Ноябрь ойида Исроил ҳуқуқ-тартибот идоралари Германия сувости кемаларини харид қилиш бўйича битимни бош вазир Биньямин Нетаньяхуга яқин кишилардан бири имзолагани бўйича суриштирув ишларини бошлаган эди. 

Кўпроқ янгиликлар