Кремлда АҚШ санкцияларига тегишли тартибда жавоб қайтарилиши маълум қилинди

Жаҳон 30 Декабрь 2016 11338
Фото: РИА "Новости"

Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков АҚШ томонидан пайшанба куни Россияга нисбатан киритилган санкцияларга қандай жавоб қайтарилиши борасида ҳозирча ҳеч нарса дея олмаслигини маълум қилди. Бироқ, унинг хабар беришича, улар албатта амалга оширилади.

"Ҳозирча жавоб қандай бўлиши ҳақида бирон нарса дея олмайман. Албатта тегишли жавоб қайтарилади. Бу жавоб Россия Федерацияси президенти томонидан белгилаб берилган йўналишда бўлади", - дея маълум қилди Песков журналистларга.

Унинг сўзларига кўра, россия томонининг жавоби америкага "жиддий ноқулайлик" келтириб чиқаради.

"Бу борада тезкорлик билан жавоб қайтариш эҳтиёжи йўқ. Нима бўлганда тақдирда ҳам бундай қадамлар Россия президенти томонидан қабул қилинади", - қўшимча қилди Песков.

Президент матбуот котиби Москва Вашингтоннинг бундай қароридан афсусда эканини ҳам маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ пайшанба куни Россия разведка хизматлари ва бир қатор жисмоний шахсларига нисбатан санкцияларни киритди. Улар "сайловларга аралашганликда" айбланди ҳамда мамлакатдан 35 россиялик дипломатнинг чиқариб юборилиши ҳақида маълум қилинди. Президент Барак Обама уларни "россия разведкаси хизматчилари" деб атаган. 

Кўпроқ янгиликлар