Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг виртуал қабулхонаси иш бошлади.

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғига энди ички ишлар органлари ваколатларига тегишли масалалар бўйича мурожаатларни интернет тизимидаги Наманган вилояти ИИБнинг расмий сайти орқали www.namanganiib.uz/online/portal ҳаволасига кириб йўллаш имконияти мавжуд. Сайтда шунингдек мурожаат бажарилиш ҳолатини текшириб кўриш ҳам мумкин.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрь кунги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилояти Ички ишлар бошқармасининг сайёр қабулхонаси ташкил этилди. Сайёр қабулхона самарали фаолият кўрсатиши учун бир дона янги Isuzu русумли автобус махсус жихозланди.  

2016 йил 30 декабрь куни Наманган вилояти ИИБ бошлиғи томонидан вилоятнинг Чортоқ туманида жойлашган Кароскон ва Сарой қишлоқларига сафар уюштирилиб, сайёр қабул ва халқ билан мулоқот тадбирлари бошланди.

Мулоқот давомида нафақат ички ишлар органларига тегишли масалалар, балки бугунги кунда мавжуд бошқа масалалар ҳамда уларни ечими ўртага ташланди. Барча мурожаатлар, таклиф ва мулохазалар тўлиқ қабул қилиб олиниб, бир нечта масала жойни ўзида мутасадди ташкилотларни жалб этган ҳолда ечилди, қолган мурожаатларни тез кунда тегишли идоралар билан биргаликда ҳал этишга келишиб олинди.  

Бўлиб ўтган мулоқот жараёни самимий тарзда ўтиб, барчада илиқ таассурот қолдирди.

Наманган вилояти ИИБ Матбуот хизмати