Ёнғиндан жабр чеккан оилага ёрдам беринг!

Жамият 03 Январь 2017 13512
Фото: Muxlis.uz

Шайх Зайниддин жоме масжидига пойтахтимизнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи Жамолиддин Муҳиддинов исмли фуқародан ёзма мурожаат келиб тушди, деб хабар беради Muxlis.uz сайти. 

Унда қуйидаги сўзлар битилган:

“2016 йилнинг 9 декабрь куни кечаси соат 24.00 да уйимизда ёнғин содир бўлди. Ҳеч нарсани асраб қололмадик. Ҳамма буюмлар ёниб кетди. Аёлим ва 3 нафар фарзандим билан кўчада қолдик. Аллоҳ розилиги учун, имконингиз бўлса, бизга ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Жамолиддин Муҳиддинов Камолиддин ўғли”.

Азиз савобталаб мўминлар, “тилсиз ёв”— ёнғин балосидан жабр чеккан юртдошимизга қўлингиздан келган ёрдамингизни аяманг!

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, пр.Хўжалик, 2-тор, 15-уй.
Телефон: 845-74-34

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 53069 Ўзбекистон
Даромадли бизнес қуриш сабоқлари ва рақибларни енгиш сирлари
Бугун бокс бўйича 29-Осиё чемпионатида 5 нафар ҳамюртимиз рингга кўтарилади
10:55 37 Спорт
Браконьердан пора олган инспектор 3 йилга қамалди
НАТО: Афғонистондаги миссия кенгайтирилиши эҳтимол
10:35 309 Жаҳон
Паралимпиячилар Британиядаги сузиш бўйича халқаро мусобақада ажойиб натижа кўрсатишди
10:23 444 Спорт
Скандинавияликларни дунёнинг энг бахтли одамлари қилган 4 қоида
10:21 1545 Lifestyle
Венесуэлада норозиликлар ортида энг кам иш ҳақи 60 фоизга оширилди
10:16 432 Жамият
А Серия. «Интер» «Наполи»га ютқазди, «Милан» яна аутсайдерга очко улашди
10:13 307 Спорт
Ярим миллиард сония ишга садоқат. Афсона қайтмоқда
Кўпроқ янгиликлар