30 ёшгача бўлган энг ёрқин ишбилармонлар рейтинги тақдим этилди

Lifestyle 04 Январь 2017 11884

Forbes журнали 30 ёшгача бўлган 600 нафар энг ёрқин ёшлар рўйхатини тақдим этди. Улар венчур инвестициялар, спорт, мусиқа, кино, ўйинлар, ишлаб чиқариш, маркетинг, ҳуқуқ ва бошқа соҳалар ривожига катта ҳисса қўшгани учун мазкур рўйхатга муносиб кўрилган. 2017 йилда рўйхатдан Prisma, MSQRD ва GitLab яратувчилари ўрин олди. 

"Истеъмолчи технологиялари" бўлимида Prisma Labs'нинг 26 ёшли раҳбари Алексей Моисеенков ва MSQRD'нинг 24 ёшли яратувчилари  Евгений Невгень ва Сергей Гончарлар номи қайд этилди.  

29 ёшли украиналик тадбиркор Дмитрий Запорожец "Корпоратив технологиялар" рукнидан жой олди. У дунёнинг миллионлаб дастурчилари ва ўн минглаб компаниялари (NASA, IBM, AT&T ва б.) фойдаланадиган GitLab манба кодини сақловчи сервис яратувчиси сифатида машҳур. GitLab - August Capital, Khosla Ventures ва актёр Эштон Катчер сармояларини жалб қилишга муваффақ бўлди. 

Шунингдек рейтингда Lyft топ-менежери Дэвид Раст, Uber'нинг топ-менежери Брайан Толкин, Periscope ҳаммуассислари Жозеф Бернштейн ва Кейвон Бейкопур, актриса Марго Робби, Lonely Planet нашри раҳбари Дэниел Хьютон, Tesla'нинг батареялар ишлаб чиқарувчи бўлими менежери Жастин Бароузилар номлари қайд этилган. Ҳакамлар ҳайъати рўйхат иштирокчиларини 15 мингдан зиёд номзод орасидан танлаб олган.

Кўпроқ янгиликлар