Бокуда Iraq Airlines идораси ходими ўлдирилди

Жаҳон 07 Январь 2017 2928

Iraq Airlines авиакомпаниясининг Озарбайжон пойтахти Бокудаги идорасида отишма содир бўлиб, компаниянинг бир ходими ўлдирилди. Бу ҳақда Report ахборот агентлиги хабар бермоқда

Отишмани ўрта ёшлардаги эркак содир этган. Кейинроқ аниқланишича, қурбон Ироқнинг Озарбайжондаги элчиси таржимонининг укаси Али Валид ўғлу Агали бўлган. Маълумотларга кўра, воқеа авиакомпания идораси жойлашган, Бокудаги Dəmirci Tower бизнес-марказидаги бинонинг 3-қаватида содир бўлган. 

Қурбон 1993 йилда туғилган бўлиб, Бокуда яшаган. У винчестер русумидаги милтиқдан отиб ўлдирилган. Қотилликни содир этишда гумон қилиниб 1989 йилда туғилган, авиакомпаниянинг Озарбайжондаги ваколатхонасида ҳайдовчиси бўлиб ишлаган Эльшан Рафаят ўғлу Баширов қўлга олинган. 

Дастлабки маълумотларга кўра, жиноят маиший келишмовчилик сабаб содир этилган. Воқеа юзасидан тергов олиб борилмоқда.

 

Кўпроқ янгиликлар