Ўзбекистонда 2016 йилда 503 та чет эл капитали иштирокидаги янги корхона рўйхатга олинди 

Иқтисодиёт 10 Январь 2017 4981

Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда чет эл капитали иштирокида 503 та янги корхона рўйхатга олинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу корхоналарнинг 351 таси Тошкент шаҳрига, 48 таси Тошкент, 19 таси Самарқанд, 18 таси Андижон, 14 таси Фарғона, 9 таси Бухоро, 9 таси Сирдарё, 7 таси Сурхондарё, 5 таси Хоразм вилоятларига ва 10 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади. 

Рўйхатга олинган янги корхоналарнинг 102 таси Россия Федерацияси, 95 таси Хитой Халқ Республикаси, 55 таси Корея Республикаси, 35 таси Буюк Британия, 33 таси Қозоғистон Республикаси, 31 таси Туркия Республикаси, 21 таси Ҳиндистон Республикаси, 14 таси Эрон Ислом Республикаси ва 10 таси Озарбайжон Республикаси резидентлари капитали иштирокида ташкил этилди. 

Чет эл капитали иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг 237 таси саноат, 88 таси савдо, 42 таси қурилиш, 25 таси яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар, 15 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги иқтисодий фаолият турларида ташкил этилган. 

2017 йил 1 январь ҳолатига республикада фаолият кўрсатаётган чет эл капитали иштирокидаги корхоналарнинг умумий сони 5 мингдан ортди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар