Обама ўз твитларини олиб кетмоқда

Жаҳон 11 Январь 2017 7809
Фото:Christian Charisius/dpa via AP

АҚШнинг 44-президенти Барак Обама ўз сиёсий фаолияти давомида интернетдан фойдаланувчи ҳамда Twitter’да саҳифа юритган илк сиёсатчилардан бири бўлди. Бироқ Обама интернет кампанияларини муваффақиятли юритиш тажрибасини Ҳиллари Клинтонга етказа олмади, бу унинг президентлик сайловларидаги муваффақиятсизлигида асосий роллардан бирини ўйнади. “Газета.ру” нашри Обама ва интернет мавзусига тўхталиб ўтди.

Интернет Барак Обама учун сайловчилар билан муҳим алоқа воситаси эканлиги унинг президентлик лавозими учун биринчи кураши давридаёқ аён бўлди. Ҳозирда сиёсатшунослар 2008 йилги сайловлар электрон сайлов кампанияси каби феноменнинг пайдо бўлишига олиб келгани ҳақида дадил айтишлари мумкин.

Ўз рақиби – республикачи Жон Маккейнни – Обама айнан онлайнда мағлуб қилган.

Обама ўзининг технологиялар ва ўша пайтдаги BlackBerry смартфонига содиқлигини намоён этаётган бир вақтда унинг жамоаси тармоқлар орқали вирус каби оммалашган чорловлар ва видеороликларни кенг тарқатишди.

Таъкидлаш жоизки, Обама президентлик даврида BuzzFeed нашрининг доимий меҳмони бўлди. Бу вақтда эса бошқа сиёсатчилар ўз матбуот котиблари орқали жиддий агентликларга маълумот беришган.

Америка президенти эса мем ва тестларга ихтисослашган онлайн-медиа журналистлари билан суҳбатлашган.

Биринчи рақамли хоним Мишель Обама ҳам бу масалада турмуш ўртоғидан қолишмаган. 2016 йилнинг мартида у The Verge IT-нашрига интервью берди ва Оқ уйда ижтимоий тармоқлар қандай қўлланиши ҳақида сўзлади.

Сиёсатчи ҳатто видеоблогер ролида намоён бўлишдан ҳам тортинмаган. У ўз тарғиботини телевидение эмас, YouTube-канал орқали юритиб, таваккал қилган. Обама президентлик пойгасига салмоқли интернет ресурси билан киришди.

Ўша пайт унинг Facebook ижтимоий тармоғидаги дўстлари сони 2 миллиондан зиёд бўлиб, унинг Twitter микроблоги сервисидаги саҳифасига 125 мингдан ортиқ киши ёзилганди. Маккейнда эса – 622 минг (Facebook) ва 3 минг (Twitter) фолловер бўлган.

Бироқ Twitter узоқ вақт давомида Обаманинг ўзи эмас, унинг штабидаги ходим томонидан юритилган. 2015 йилда POTUS — President of the United States (АҚШ президенти) аккаунти пайдо бўлди.

Бугунги кунда ушбу аккаунтни доимий кузатувчилар сони 13 миллиондан ошган, унинг жамоаси юритувчи аккаунтда эса – 80 миллион.

Шуниси қизиқки, Барак Обама "Гиннеснинг рекордлар китоби"га ўзига хос натижа билан киришга муваффақ бўлган – у Twitter’да ўз аккаунтини яратган илк беш соат ичида 1 миллион фолловерга эга бўлган.

2017 йилнинг 20 январидан @POTUS Американинг 45-президенти тасарруфига ўтади.

Обаманинг барча твитлари унинг янги, расмий микроблоги - @POTUS44’га кўчирилади.  

Барак Обаманинг 2012 йилги сайловолди пойгасидаги твити ўша пайт учун рекорд натижадаги ретвитлар ва лайкларни тўплади. Унинг рекордини 2014 йилда “Оскар” мукофотида олинган селфи, 2016 йилда эса Дональд Трампнинг твитигина ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Обама жуфтлиги томонидан интернет орқали тарғибот олиб бориш оммалашганига қарамай, демократлар номзоди Ҳиллари Клинтон ўз партиядошининг тажрибасини қўлламади ва ундан фарқли равишда, дижитал муҳитда фаол бўлган республикачига мағлуб бўлди.

АҚШ ва Россия ўртасидаги танг муносабатлар туфайли рунетда “Обама айбдор” меми пайдо бўлди. Инглиззабон фойдаланувчилар хотирасида эса Обама ўзининг «Yes, we can» (“Ҳа, биз уддаладик”) шиори ва «not bad» (“ёмон эмас”) юз ифодаси билан муҳрланиб қолади.

Обама селфидан чарчади, ўз ваколатларини тўлиқ топширганидан кейин эса китоб ёзиш билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Бироқ интернет-компаниялар ҳам уни ўз ходимлари сафида кўришни исташларини билдиришган.

Кун янгиликлари
Рамазон ойида тўғри таомланиш учун фойдали маслаҳатлар
14:44 / 26.05.2017 62319 Жамият
GM Uzbekistan автомобиллари нархлари ошиши кутилмоқда
19:40 / 24.05.2017 136449 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 136639 Жамият
Ўзбекистон Жанубий Кореяга янги элчи тайинламоқда
1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилади
Швейцарияликлар давлатларининг НАТО ва Европа Иттифоқига киришини исташмаяпти
20:08 155 Жаҳон
Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатиш тўғрисидаги Низомга ўзгартишлар киритилди
G7 мамлакатлари Россия ва Эронни Сурия ҳукуматига таъсир ўтказишга чақирди
19:43 694 Жаҳон
Ўзбекистон ҳафталиги: Мирзиёевнинг сафарлари, “Ахборот”нинг сўнгги кунлари, қарз ундирувчи янги бюро, GM авмобиллари нархи
Япония терроризмга қарши кураш учун Африка мамлакатларига ёрдам беради
19:27 335 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар