Youtube’да жаҳоннинг энг машҳур боксчиси Майк Тайсон бир гуруҳ ўзбекистонлик мухлислар қуршовида қолгани видеоси пайдо бўлди.

Видеороликда ўзбекистонликларнинг “Темир Майк”ни ўраб олиб, у билан кўришишгани, суратга тушишга ҳаракат қилишгани акс этган. Тансоқчилар қанчалик ҳаракат қилмасин, ўзбекистонликлар у билан “селфи” тушишнинг уддасидан чиқишган. 

Тайсон бу ишларга эътироз билдирмаган, аксинча, завқланиб, бу ҳолатни кулгига олган.