Audi ўзининг тўлиқ тортувчи 8 миллионинчи автомобилини ишлаб чиқди

Технология 20 Январь 2017 3763

Германиянинг Audi автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси барча ғилдираклари етакчи бўлган 8 миллионинчи машинасини ишлаб чиққанини эълон қилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилган. 

Мексикадаги янги заводда ишлаб чиқилган қизил (Garnet Red) тусдаги Audi Q5 2.0 TFSI quattro модели ушбу машина экани айтилмоқда. 1980 йилда ҳавола қилинган quattro технологияси бугунги кунда Audi компанияси томонидан ишлаб чиқилган ёки ишлаб чиқарилаётган 100 дан ортиқ моделда қўлланилади.

Барча ғилдиракларни етакчи бўлишига жавоб берувчи quattro Audi Q7, Audi A4 allroad quattro, Audi A6 allroad quattro, Audi A8, Audi R8, S ва RS моделларининг барча намунасига ўрнатилади. Бошқаларида қўшимча имконият сифатида таклиф этилади. 

Компания маълумотларига кўра, 2015 йилда Audi мижозларининг 44 фоизи айни технология қўлланилган автомобилларни маъқул кўрган. Бунда биринчи ўрин Audi Q5 моделига тегишлидир. Ундан жами 262 000 дона сотилган. АҚШ, Канада, Россия ва Яқин шарқ мамлакатларида quattro моделларига қизиқиш катта. 

Audi – Volkswagen Group таркибига кирувчи компания бўлиб, унга 1932 йилда асос солинган. Ҳозирда, компания бош қароргоҳи Германиянинг Ингольштадт шаҳрида жойлашган. 

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34342 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72622 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10606 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136911 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 260 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 1105 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 602 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 795 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар