Ўзбекистон ва Озарбайжон чартер рейсларни йўлга қўймоқчи

Ўзбекистон 20 Январь 2017 8179

Озарбайжон маданият ва туризм вазири Абульфас Гараев Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбари Анвар Шарапов билан Мадриддаги Fitur-2017 халқаро сайёҳлик кўргазмасида учрашув ўтказди.

Томонлар чартер рейслар очилиши, қўшма турпакетлар яратиш ва ўзаро сайёҳлик оқимини рағбатлантириш борасидаги бошқа муҳим масалаларни муҳокама қилишди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва "Ипак йўли" брендини илгари суриш бўйича биргаликдаги тадбирларни ўтказишга келишиб олинди.  

Кўргазманинг биринчи куни якунларига кўра, Анвар Шарапов шунингдек Испаниянинг энергетика ва туризм вазирлигининг туризм соҳасидаги халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи ва World Tourism City Federation федерацияси раҳбарияти билан учрашди.

Кўпроқ янгиликлар