21 январда Дональд Трампга қарши Вашингтонда оммавий норозилик марши бўлиб ўтди. 

Намойиш иштирокчиларининг аниқ сони маълум қилинмаган, бироқ РИА “Новости” ахборот агентлигининг жойдаги мухбирининг тахминича, намойишчилар сони Трамп инаугурациясидагидек ёки ундан ҳам кўпроқ бўлган. 

Намойиш "Аёлларнинг Вашингтонга марши" деб эълон қилинган, бироқ акцияда кўплаб эркаклар ҳам иштирок этган. Капитолий ва Оқ уй ўртасидаги 3 км лик Миллий хиёбон акция иштирокчилари билан тўлган. 

АҚШ президенти инаугурацияси вақтида норозиликлар уюштириш аввал ҳам юз берган. 1969 йилда Вьетнамдан АҚШ қўшинларининг олиб чиқилишини талаб қилган Mobe ҳаракати фаоллари Ричард Никсоннинг лавозимига киришиши вақтида унинг кортёжига егуликлар, шиша идишлар ва тутун шашкалари улоқтирганлар.

АҚШнинг 43-президенти Кичик Жорж Буш ҳам америкаликларнинг норозилигини ўзида ҳис қилган. Сайловлар натижаларидан норози бўлганлар Буш кортёжига тухумлар ва теннис коптоклари улоқтирганлар.

20 январда Трамп инаугурацияси нишонланаётганда унга қарши чиқаётганлар Вашингтонда акция ўтказганлар. Намойишчилар дўконлар пешойналари ва машина ойналарини синдиришган. Маълум қилинишича, тартибсизликлар учун 200 дан кўпроқ одам ҳисбсга олинган, бир неча полициячи жабрланган.