Samsung Galaxy Note 7 смартфонларининг ёниб кетишига лойиҳалаштириш ва аккумуляторлар йиғиш технологик жараёнидаги хатолар сабаб бўлган. Бу ҳақда Samsung хабар берди, дея маълум қилди USA Today.

«Бу биз учун жуда ҳам оғир бўлган бир неча ой эди. Ҳолат истеъмолчилар, шерикларимиз ва ходимларимизга жиддий таъсир кўрсатди ва биз бунда ўз айбимиз борлигини тан оламиз», - деди компаниянинг АҚШдаги бўлинмаси президенти Тим Бакстер.

Унинг таъкидлашича, компания сўнгги ойларда инқирозли вазиятларни бошқариш соҳасида катта тажрибага эга бўлди.

Аввалроқ бир қатор ОАВ Galaxy Note 7 қурилмаси ёниб кетишига аккумуляторнинг ностандарт ҳажми сабаб бўлгани ҳақида ёзишганди.