Ўзбекистон термаси ўртоқлик ўйинида Грузия билан дуранг қайд этди

Спорт 23 Январь 2017 5908

БААнинг Дубай шаҳрида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси Грузияга қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти маълум қилди

Дубайдаги The Sevens стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг биринчи бўлими якунида Элдор Шомуродов ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Ўйиннинг 69-дақиқасида Теймураз Шониа мувозанатни тиклади.

77-дақиқага келиб Саба Лобжанидзе Грузияни олдинга олиб чиқди. 1 дақиқадан кейин Элдор Шомуродов дубль қайд этиб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Ўйинда бошқа голлар киритилмади ва 2:2 ҳисоби сақланиб қолди. 

Эслатиб ўтамиз, йиғин доирасидаги дастлабки ўйинда ёшартирилган таркиб билан ҳаракат қилган Самвел Бабаян шогирдлари Дания U-23 термасига мағлуб бўлганди.

Ўртоқлик учрашуви

Дубай. The Sevens стадиони

Ўзбекистон – Грузия – 2:2

Голлар: Элдор Шомуродов (45, 78) – Теймураз Шониа (69), Саба Лобжанидзе (77)

Четлатиш: Азим Аҳмедов (89)

Ўзбекистон: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Азим Аҳмедов, Ислом Тўхтахўжаев, Даврон Ҳошимов, Жавоҳир Соҳибов, Отабек Шукуров (Саламат Қуттибоев, 80), Элдор Шомуродов, Жамшид Искандеров, Марат Бикмаев (Ж.Машарипов, 57), Игорь Сергеев.

Захира: Муроджон Зуҳуров, Игнатий Нестеров, Рустам Ашурматов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Саламат Қуттибоев, Жалолиддин Машарипов, Александр Мерзляков, Владимир Козак, Акбар Исматуллаев, Сардор Мирзаев, Шоҳруз Норхонов, Достон Ҳамдамов.

Грузия: Роини Квасхвадзе, Уча Лобжанидзе, Давид Хочолава, Саба Лобжанидзе (Г.Хараишвили, 82), Бачана Арабули (Л.Парунашвили, 57), Буду Зивзибадзе, Отар Китеишвили (Г.Папунашвили, 89), Бека Тугуши (В.Двалишвили, 70), Лаша Сергелашвили (Ж.Табидзе, 89), Гиорги Рехвиашвили, Теймураз Шониа (О.Мамасахлиси, 83).

Захира: Омар Мигинешвили, Ото Гошадзе, Торнике Григалашвили, Жемал Табидзе, Олеги Мамасахлиси, Георгий Гануграва, Владимир Двалишвили, Гиорги  Кимадзе, Лаша Парунашвили, Георги Папунашвили. 

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар