Liberty Media «Формула-1» чемпионатларининг янги хўжайинига айланди

Спорт 24 Январь 2017 2274

Американинг Liberty Media компанияси «Формула-1» чемпионатларини ўтказиш ҳуқуқини харид қилиш жараёнини якунлади. Серия раҳбари сифатида расман Чейз Кэри тайинланди, у бундан аввал Ф-1 раиси лавозимида ишлаган. Берни Экклстоун, аллақачон раҳбарлик лавозимини тарк этиши ҳақида баёнот берган. 

«Мен раҳбарликка муносиб кўрилганимдан хурсандман. Ф-1 биринчилигининг фойдаланилмаган имкониятлари катта. Ўтган йиллар мобайнида ажойиб етакчилик қилган Бернига миннатдорлик изҳор қилишдан хурсандман. У ва унинг жамоаси сабабли бу спорт тури бугунги ҳолатига келди. У ҳар доим Ф-1 оиласининг аъзоси бўлиб қолади», — дея Кэри сўзларидан иқтибос келтиради жамоа ахборотномаси. 

Кўпроқ янгиликлар