MEDIAPARK Қоратош савдо маркази янгиликлари: нима учун айнан шу ер оилангиз билан ажойиб вақт ўтказишингизга арзийди?

Жамият 26 Январь 2017 10545

MEDIAPARK Қоратош савдо маркази ўз ичига қулай ҳордиқ чиқариш имконияти ва бутун оилага мўлжалланган харидларни амалга ошириш учун уч қаватни қамраб олади: маиший техника товарлари, электроника, уйдаги шинамликка мўлжалланган маҳсулотлардан тортиб - энг катта итальян ресторанигача.

MEDIAPARK Қоратош маиший техника ва электроника дўкони

Сиз савдо марказининг биринчи қаватига ташриф буюриб, ихчам савдо залига кирасиз. Сизнинг олдингизда кичик ва йирик маиший техника ҳамда электроникага тегишли барча товарлар пайдо бўлади. Дўкон ассортименти доимо янгиланиб боради. Янги мавсумда Bosch, Siemens, Philips, SONY каби етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг маиший техника янгиликлари, хусусан, мусиқа марказлари, газ плиталари, ҳаво тортиб олиш қурилмалари, микротўлқинли печлар, чангютгич ва бошқа маҳсулотлар билан тўлдирилди. Шунингдек, фақатгина MEDIAPARK тармоғида тақдим этилган товарлар ҳам эндиликда сизга мунтазир. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилувчи General Mobile Discovery янги смартфони ҳам сотувга чиқарилган.

Маҳсулотларни кўрган, бироқ етарли маблағни тўплай олмаганлар эса кредит ёки пулни бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятидан фойдаланишлари мумкин. Фақатгина ҳужжатларни тақдим этиб, бошланғич тўловни амалга ошириш кифоя – маҳсулот уйингизда сиз ва яқинларингизга фойда келтира бошлайди.

MEDIAPARK дўконида ҳаёт қайнайди: харидорлар акциялар ва махсус таклифларни кутишади. Шу тариқа, бутун 2017 йилда туғилган кунларини нишонлаётганлар MEDIAPARK Қоратош дўконида маиший техника ва электроника харид қилиш учун -5 фоизли чегирмага эга бўлади. Акцияда иштирок этиш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат (ҳайдовчилик гувоҳномаси/паспорт/туғилганлик ҳақида гувоҳнома) билан келиб ва туғилган кун купонини олиш кифоя.

Дўконда январь охиридан бошлаб Food testing – кичик маиший техника ёрдамида тайёрланган таомлар дегустацияси бошланади. Эндиликда ташриф буюрувчилар у ёки бу қурилмада таомлар тайёрланиш жараёнини кўришлари мумкин бўлади. Харидорлар учун яна бир махсус тақдим этилувчи имконият – бу Multi MaFé ресторан мажмуаси билан қўшма акция: ҳар бир харидор маълум маблағга сотиб олса Multi MaFé мазали пиццаси совга тариқасида берилади.

Дўкон иш вақти: дам олиш кунларисиз ҳар куни 10:00 дан 20:00 гача.
Ягона алоқа маркази: +99871 203 33 33.  
Facebook’даги расмий саҳифа

Señor & Señorita уй аксессуарлари дўкони

Савдо марказининг иккинчи қаватида жойлашган Señor & Señorita Дўкони ўз ичига уйда шинамликни пайдо қилувчи сифатли маҳсулотларни қамраб олган: уй газламаси, безаш аксессуарлари, чинни ва фаянсдан идиш-товоқ тўплами, стол жиҳозлари тўплами, инновацион ошхона буюмлари, уйга мўлжалланган аромапарфюм ва бошқа кўплаб товарлар. Дўкон қамровини тасаввур қилинг – бу ҳаётингиз янада ихчам бўлиши ва ҳар куни байрамдек ўтиши учун 10 000 дан ортиқ товарлар бор. Дўконга январда Karaca Home, Sarev, Pepper Home чойшаблар тўпламлари ва интерьер тегишли ноёб аксессуарлар янги коллекциялари келтирилди.

Қоратошдаги Señor & Señorita  дўконига ташриф буюрганлар маълум бир суммага маҳсулот харид қилиш жараёнида Multi MaFé пиццасини бепул олишади. Туғилган кунини нишонлаётганларни эса ажойиб сюрприз кутиб турибди – харид учун -5 фоизлик чегирма.

Бундан ташқари, Señor & Señorita дўконларида яқин вақтдан бошлаб маҳсулотни пулни бўлиб-бўлиб бериш орқали олиш имкони ҳам яратилди. Бу маблағни ҳар ойда тўплаб қўйиш ва ўзига ёққан товарни харид қилишни интиқлик билан кутадиганлар учун жуда ҳам қулай. Масалан, сиз жуда ҳам ажойиб ётоқхона чойшабидан унга бўлиб-бўлиб пул тўлаб туриб, фойдаланишингиз мумкин. Бу айниқса, сарпа тайёрлаётганлар учун жуда ҳам қулай. Эндиликда ота-оналар ва келин сарпага мўлжалланган бутун тўпламни аввалдан танлаб олишлари ва бунинг учун бир вақтнинг ўзида катта миқдордаги пулни ишлатиш борасида ташвишга тушмасликлари мумкин.

Иш вақти: дам олиш кунларисиз ҳар куни 10:00 дан 20:00 гача.
Алоқа рақами: +99871 202 77 00.  
Facebook’даги расмий саҳифа

Multi MaFé  энг катта итальян ресторани

MEDIAPARK Қоратош савдо марказининг учинчи қаватида кичик Италия бор - бу Multi MaFé. У янги форматдаги ресторан мажмуаси бўлиб, 250 кишига мўлжалланган, умумий майдони эса 3000 квадрат метрга тенг. Ўзбекистондаги энг катта итальян ресторани дўстлар ва ҳамкасблар билан учрашувлар, шунингдек оилавий ҳордиқ учун жуда ҳам мос жойдир.

Тайёрланаётган таомларнинг асосий ингредиентлари Италиядан олиб келинади. Ресторан меҳмонлари илк бора ёқиб қолган таомлар таркибий қисмларини ресторан мажмуаси ичида жойлашган маркет ва «Шаркутери» гастрономидан сотиб олишлари мумкин. Ширинликни мазза қилиб истеъмол қилувчилар учун эса алоҳида қаҳвахона ташкил этилган. У ерда жуда ҳам ажойиб олий турдаги қаҳва, ширинликлар, муаллифлик рецепти билан тайёрланган қандолат ва шоколат маҳсулотлари бор.  

Multi MaFé – бу оилавий ва болалар байрамларини махсус кўнгилочар дастур орқали ўтказиш мумкин бўлган оилавий ресторан. Ноёб болалар ҳудуди эса фарзандингизни ҳақиқий эртаклар оламига олиб киради. Ресторан меҳмонларини италиялик бош ошпаз Роберто Зизи томонидан кўплаб янгиликлар киритилган янги меню кутмоқда. 2017 йил давомида барча туғилган кунини нишонловчилар учун исталган чекка -10 фоизлик чегирма амал қилади.

Multi MaFé ресторан мажмуасида оилангиз билан ажойиб ҳордиқ чиқаринг

Таомлар шинавандлари учун яна бир ажойиб янгилик - Multi MaFé’да яқин вақт ичида мамлакат тарихидаги биринчи анъанавий Италия ошхонаси фестивали, айнан эса паста ва пицца фестивали бўлиб ўтади. Ресторан мажмуаси барчани ҳақиқий Италия пиццасини татиб кўриб, бу мамлакатга бирозга бўлса-да ғойибона сайр қилишга таклиф этади. Фестиваль ҳақида маълумот Multi MaFé’нинг Facebook’даги расмий саҳифасида

facebook.com/multimafe ва multimafe.uz сайтида тақдим этилади.
Иш вақти: дам олиш кунларисиз 10:00 дан 22:00 гача.  
Столларга буюртма бериш: +99871 203 22 22. 

 

1-  ва 2-қаватлар АТРИУМИНИ ИЖАРАГА ОЛИШ

MEDIAPARK Қоратош савдо маркази раҳбарияти ҳамкорликка тайёр ҳамда 1- ва 2-қаватдаги атриумни ижарага тақдим этади. MEDIAPARK Қоратош СМга ҳар куни 3000 дан ортиқ киши ташриф буюради. Бу ҳудудда маҳсулотингиз жойлаштирилса, уни ташриф буюрувчилар биринчи бўлиб кўради. Батафсил маълумот учун +99871 203 33 33 рақамига мурожаат қилишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53520 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 69090 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36429 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20935 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79412 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61353 Жамият
Терракота армияси яратилиши сири очилди
22:33 89 Жаҳон
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 422 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 403 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 206 Жамият
Кўпроқ янгиликлар