Фаластин "Обаманинг транши"ни олганини маълум қилди

Жаҳон 27 Январь 2017 7650

Фаластин президентининг стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Хусам Зомлот унинг мамлакати АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама маъмуриятидан 221 млн долларлик траншни олганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Обама маъмурияти белгилаган охирги суммани олдик. Улар пулни ўтказиб бўлдилар", деб айтган Зомлот.

Аввалроқ АҚШнинг янги президенти Дональд Трамп маъмурияти Фаластинга Обама томонидан ажратилган транш музлатиб қўйилишини айтганди. 

Зомлотнинг айтишича, гап айнан ўша транш ҳақида кетмоқда ва маблағларнинг ажратилиши ҳақидаги қарор "бир неча ҳафта олдиноқ" қабул қилинган. 

"Умид қиламизки, Трамп маъмурияти ундан аввалги президентларнинг бу борадаги сиёсатини давом эттиради", деб айтди Фаластин президенти маслаҳатчиси.   

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 7271 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 19286 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44811 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46488 Lifestyle
Франциядаги супермаркетлар сотилмаган товарларни муҳтожларга тарқатишга мажбур
11:40 83 Жаҳон
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:20 723 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2462 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 3254 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 4173 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 5326 Спорт
Кўпроқ янгиликлар